"Фенербахче" мураббийи қандай ҳужумчи трансфер қилиниши айтди

Туркиянинг "Фенербахче" клуби бош мураббийи Доменико Тедеско қишки трансферлар ойнасида янги ҳужумчи олишда нималарга эътибор беришини айтди.

“Биз шунчаки трансфер қилмаймиз. Форвардни таркибга қўшиб олишдан аввал бир нечта нарсаларга эътибор берамиз ва ҳар бир номзодни пухта ўрганамиз. Характери, жамоага мослиги ва руҳий ҳолатини ҳисобга оламиз. Бу осон иш эмас, лекин охирги дақиқагача диққатимизни жамлаб ишлаймиз", — деди мутахассис.

"Сариқ-лочинлар" олдинги чизиқини кучайтириш учун ҳаракатни бошлади. Турк ОАВ тарқатган хабарга кўра, номзодлар орасида Элдор Шомуродов ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Болельщик
06/02/2026 10:05
Бомиди бу тедеско, Спартакда остонни синдирган бу