"Фенербаҳче" Шомуродов учун жиддий курашмоқда
"Фенербаҳче" қишки трансферлар ойнасида ўз таркибига ҳужумчи қўшиб олмоқчи. Клубнинг Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақида турк ОАВда хабарлар пайдо бўлмоқда.
Журналист Эрсан Сердалнинг маълум қилишича, "Сариқ лочинлар" Шомуродов учун "Истанбул Башакшеҳир"га 6 миллион евро ҳамда ярим ҳимоячи Фредни таклиф қилган. "Башакшеҳир" эса 10 миллион евро ва Фредни талаб қилмоқда.
Маълумот учун, ўзбекистонлик форвард жорий мавсум Туркия Суперлигасида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган.
Фикрлар