Фердинанд: МЮни тарк этгач, футболчилар кишанлардан халос бўлишади

CHERY AUTO

Рио Фердинанднинг фикрича, футболчилар "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш орқали босимдан фориғ бўлишади. 

"Клубни тарк этган барча футболчилар янги, динамикали ўйинчилар каби кўринади. Сабаби, улар кишанлардан халос бўлишади. "Олд Траффорд"даги атмосфера, босим ва клуб эмблемаси - уларни ўйлашга мажбур қилади. 

Ўйлашимча, Рэшфорд билан ҳам шундай бўлиши мумкин",
- деди "қизил иблислар"нинг собиқ ҳимоячиси. 

Маълумот учун Рэшфорд қишки трансферлар ойнасида МЮни тарк этиб, ижара асосида "Астон Вилла"га кўчиб ўтди. 
 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!