"Ференцварош" - "Ювентус": Матнли трансляция
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Ференцварош" - "Ювентус" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Ференцварош" ваниҳоят гол уриб кетмоқда. Франк Боли гол муаллифи.
- 90+'
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Ўйин сўнгида жамоалар шунчаки вақт ўтказиш учун ҳаракат қила бошлади.
- 83'
Кьеллини ҳам кутилмаган хатога йўл қўйди. Бахтига, шериклари вазиятни бартараф этишга эришди.
- 81'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дибала рақиб хатосидан яна унумли фойдаланиб кетди.
- 80'
Зубков ўрнига Узуни майдонга тушди.
- 76'
Фработта ўрнига Бернардески майдонга тушди.
- 76'
Меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда.
- 73'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рибуснинг қўпол хатосидан сўнг, Дибала ҳисобни йириклаштирди.
- 72'
Дибаланинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 68'
Мората ўрнига Дибала майдонга тушди.
- 64'
"Юве" яна ҳам хотиржам ўйнай бошлади.
- 61'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўймоқда.
- 57'
"Ференцварош" тўпни ўз яриммайдонида йўқотди. Роналду яхши вазиятдан фойдалана олмади.
- 57'
Венгрияликлар сўнгги дақиқаларда фаолроқ.
- 53'
"Ференцварош" ҳужумчиси тўпга етиб бора олмади.
- 50'
"Юве" тўпни назорат қилмоқда.
- 47'
Роналдунинг жарима зарбасини дарвозабон ушлаб қолди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Роналдунинг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 40'
Рабьо гандбол ўйнаб юборди!
- 38'
Боткага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 36'
Роналдунинг зарба беришига ҳимоячилардан бири сўнгги паллада йўл қўймади.
- 35'
Изаэл жарима зарбасини яна муваффақиятсиз амалга оширди.
- 30'
Сомалия рақибни очиқчасига тўхтатиб қолди. Ҳакам жим.
- 26'
Зубковнинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
- 25'
Кьезанинг зарбаси анча хавфли чиқди. Аммо ноаниқ.
- 19'
Ботка сариқ карточка билан жазоланди.
- 16'
Мезбонлар бурчак зарбасини самарасиз амалга оширди.
- 11'
Ремзининг зарбаси у қадар хавфли чиқмади.
- 7'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората жарима майдони ичида қулай тарзда тўп билан таъминланди. Зарба эса ажойиб чиқди.
- 4'
Жамоалар дастлабки дақиқаларда бир-бирини ўрганмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар секин-аста майдонда саф торта бошлади.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. ЕЧЛ 3-тури давом этмоқда. "Ференцварош" - "Ювентус" учрашувини Абдулвосид Валихонов эътиборингизга матнли трансляцияда ҳавола этади.
Фикрлар