Фергюсон Де Хеани кузатиш учун МЮнинг ўйинини ўтказиб юборган экан
Ads

Шотландиялик машҳур мураббий сэр Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"нинг ўйинларини фақатгина икки бор ўтказиб юборган экан. Бу ҳақда "қизил иблислар"нинг собиқ скаути Эрик Стил айтиб ўтди.

"Мен шуни айтишим мумкинки, Фергюсон асосий жамоанинг ўйинларини фақат икки бор ўтказиб юборган. Бир марта ўғлининг тўйи муносабати билан, иккинчи сафар эса у Давид Де Хеани кузатиш учун Испанияга кетганида. Ўшанда, у Де Хеа МЮга муносиб эканлигини англаши учун 65 дақиқа кифоя қилган эди.

Сэр Алекс ҳеч қачон Де Хеани танқид қилмаган ва унга бақирмаган. Де Хеа майдонда хотиржамликни сақлай олади ва бу унинг энг катта сифатларидан биридир", - деб скаутнинг сўзларини келтириб ўтди Daily Mail.

Минбар

Барча блоглар