Фергюсон: UFC 249 турнири бекор қилинганлигига қарамай машғулотларни давом эттираман
Аралаш яккакурашлар жангчиси Тони Фергюсон UFC 249 турнири COVID-19 сабабли бекор қилинганлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Ишонаманки, ушбу турнир бекор қилинишига етарлича сабаб бор эди. Ушбу вазиятга тўғри баҳо берайлик. Сабр қилишни давом эттиришимиз даркор. Мен аввалгидек турнирларда ғалаба қозонишда давом эттиришим шарт.
Ҳар эрталаб уйғониб, ўғлимни ва хотимни бағримга босиб дуо қилганимдан сўнг, ўз устимда ишлашни бошлайман. Табассум қилиб, машғулотлар ўтказишни тўхтатмайман. Ҳозирда мушакларимни чиниқтиришни мақсад қилганман, - дея Тонининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Orange County Register.
Фикрлар