Фермин Лопес "Барселона" бўйича қарор қабул қилди
Унинг мақсади аниқ бўлди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ўзининг келгуси фаолияти бўйича қарорини қабул қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо хабар берганидек, испаниялик футболчи яқин йиллар ичида «Барселона»ни тарк этишни режалаштираётгани йўқ. Манбанинг таъкидлашича, Лопес каталониялик клубда ўзини жуда бахтли ҳис қилади ва жамоанинг муҳим фигураларидан бири сифатида кўрилади.
Фермин Лопес «Барселона» асосий таркибини 2023 йил ёзидан бери ҳимоя қилиб келмоқда. У билан тузилган амалдаги шартнома 2031 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Муттахассислар ярим ҳимоячининг трансфер қийматини тахминан 110 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Жорий мавсум Ла Лигада Фермин тўққизта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва учта голли пас муаллифига айланди.

Изоҳлар (0)