Фермин Лопес: «Эль-Класико»да ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес «Реал»га қарши бўлажак учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган марказий баҳсда каталонияликлар ўз майдонида мадридликларни қабул қилади.

«Биз ғалаба қозоняпмиз, ажойиб ўйин кўрсатяпмиз ва «Барса» тимсолидаги қадриятларни намоён этяпмиз. Рақибларнинг ҳозирги ҳолатидан қатъи назар, «Эль-Класико»да ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин. Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз, ҳиссиётларни назорат қилишимиз ва майда тафсилотларга аҳамият беришимиз керак», — деди Лопеснинг сўзларини Actu Foot келтириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув 25 октябрь, якшанба куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!