Фернандо Торрес

"Атлетико"нинг собиқ форварди Фернандо Торрес "Атлетико Б" жамоасининг мураббийлар штабига қўшилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Фаолиятининг сўнгги йилларини Японияда ўтказган испаниялик футболчи ўтган йили ватанига қайтиб келган ва U16 жамоасини бошқариб келаётган эди.

“Атлетико Б” ҳозирда Сегунда Б мусобақа жадвалида 5 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.

Фернандо Торрес “Атлетико” сафида 2001-2007 ҳамда 2015-2018 йилларда тўп сурган. У “матрасчилар” сафида 321 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 109 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)