Фернанду Сантуш: Испанияга қарши ўйиндаги натижа адолатли бўлди
Ads

Португалия терма жамоаси устози Фернанду Сантуш кеча Испанияга (3:3) қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Учрашувни яхши бошладик. Аммо, голдан сўнг ҳимояланишга мажбур бўлдик ва испанларнинг энг яхши кўрган ўйин услуби – тўп билан муомала қилишга имкон бердик. Лекин кейин биз буларнинг барчасига яхши жавоб бердик. Бугун иккита ажойиб жамоа ўртасида жуда фаол ўйин бўлди. Менимча натижа ҳам адолатли”, - дейди Сантуш.