Ферран Торрес «Барселона»ни тарк этишга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес яқин вақт ичида «ПСЖ» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда El Desmarque нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, футболчи каталониялик клуб таклиф қилган янги шартнома шартларидан қониқмаган. Унга таклиф этилган маош миқдори ҳам, янги бош мураббий Ханси-Дитер Флик қўл остида майдонга тушиш имкониятлари ҳам маъқул эмас. Торрес ўзини етарлича қадрланмаётганини ҳис қилмоқда ва шартлар яхшиланмаса, жамоани тарк этишга тайёр.

Шу билан бирга, футболчини «ПСЖ» варианти жиддий ўйлантирмоқда. Париж клубининг таклифи ҳақида унинг агентлари аллақачон хабардор. Торресни, айниқса, «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике унга жамоада муҳим ўрин беришга тайёр экани ўзига жалб қилмоқда.

Ферран Торреснинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар мўлжалланган. ОАВ маълумотларига кўра, спорт директори Деку унинг эҳтимолий трансфери учун тахминан 50 миллион евро атрофида маблағ сўрамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!