Февзи Давлетов: "Рақибнинг қизил карточкаси сабабли ҳам ўйинни назорат қила олдик"
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Олимпик" (3:0) ўйинидан кейин термизликлар устози Февзи Давлетов ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин борасида яхши ҳаракат қилдик, ҳужумда ҳам ишларимиз юришди. Ўйлайманки, биринчи бўлимда барчасини уддалай олдик, вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимга яхши кайфиятда чиқиб келдик. Рақибнинг қизил карточкаси сабаб ҳам ўйинни назорат қила олдик ва ўзимизга керакли натижага эришдик. Йигитларни, мухлисларни табриклайман.
- "Сурхон" учун бугунги натижанинг аҳамияти йўқ эди. Бундай ҳолатда жамоага қандай қилиб мотивация бера олдингиз?
- "Металлург" билан ўйин олдидан бизда назарий жиҳатдан "Пахтакор"дан ўтиб кетиш имкони бор эди. Бугун эса йигитларга ўзларига келиб олишларини ва уй ўйинида ғалаба қозонишимиз шарт эканлигини тушунтирдик. Йигитлар барчасини тўғри тушунишди ва ғалаба қозонишди. Шу сабабли ғалабага эришдик.
- "Олимпик"нинг плей-оффдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Уларга омад тилайман. Уларда плей-оффда ғалаба қозона олиш учун барча нарса бор. Мураббийлар штаби бунинг учун барчасини қилади деб ўйлайман.
- "Учар тулпорлар" фан-клуби сизга ва Станислав Кудряшовга миннадорчилик сифатида миллий чопон совға қилишди...
- Коллекциямга яна бир чопон қўшилди. Жуда яхши вазият бўлди. Мухлисларимизга миннадорчилик билдираман, ушбу ажойиб мавсум учун.
"Сурхон" матбуот хизмати.
Фикрлар