"Фейеноорд" - "Аякс" баҳси полиция иш ташлаши сабаб қолдирилди
Нидерландия эредивизиони яъни маҳаллий чемпионатида йилнинг энг асосий ўйини сифатида кўрилувчи "Фейеноорд" – "Аякс" ўйини полиция иш ташлаши сабабли бекор қилинди.
Полиция ходимлари пенсия ёшига етганлиги сабабли иш ташлашмоқда ва дам олиш кунлари ишга боришдан бош тортишмоқда. Нидерландия ҳукумати эса, яқин орада бу масалага ечим топиш устида ишламоқда.
Ўйиннинг ахамиятини ва даражасини ҳисобга олсак, ўйинни полициясиз ўтказиш анча хавфли. Шу боис Роттердам шаҳри мери якшанба кунига белгиланган ўйинни бекор қилди.
Фикрлар