ФИФА делегацияси Бухоро шаҳридаги спорт мажмуаларини кўздан кечирди

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўйинлари Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилиши режалаштирилган.

Айни вақтда мамлакатимизда бўлиб турган ФИФА мутахассисларидан иборат делегация дастлаб Тошкент шаҳридаги спорт иншоотларини ўрганган бўлса, бугун Бухоро шаҳрига ташриф буюрди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи ФИФА вакилларини “Универсал” спорт мажмуасидаги барча шарт-шароитлар билан таништирди. Арена майдонини жаҳон стандардларига мос тарзда тайёрлаш ҳамда жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, офислар, медиа марказ, камералар учун платформалар ва бошқа зарурий шароитлар ФИФА талабларига мувофиқ ташкил этилиши бўйича фикрлар алмашилди.

photo_2023-11-28_17-36-42

photo_2023-11-28_17-36-41 (2)

Шунингдек, делегация вакиллари шаҳардаги “Mercure” ва “Wyndham” меҳмонхоналарига ҳам ташриф буюриб, улардаги шароит ва хизмат кўрсатиш сифатини ҳам кўздан кечирдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!