ФИФА Эрондаги футболчиларга бошқа жамоага ўтишга рухсат берди
Эрондаги легионерларимиз Ўзбекистонга қайтиши мумкин.
Бироқ Эрон ушбу ҳолатни шартли равишда амалга оширмоқда. Яъни футболчилар бошқа клубга фақатгина ижара асосида йўл олиши мумкин. Футболчиларимиз 5-майга қадар Ўзбекистонга қайтиб фаолиятини давом эттириши мумкин. Бундан ташқари агар яқин шарқда вазият ўзгармаса ижара муддати чўзилиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Эрон клубларида 5 нафар вакилимиз тўп тепмоқда. Булар Остон Ўрунов ва Игор Сергеев (Персеполис), Жалолиддин Машарипов ва Рустам Ашурматов (Истиқлол) ҳамда Одилжон Ҳамробеков (Трактор).
Фикрлар