
ФИФА ҳаками югуриш туфайли оламдан ўтди
Вьетнамлик ФИФА рефериси Чан Динь Тхинь 43 ёшида вафот этди. Ҳакамнинг ўлими ҳақида Вьетнам футбол федерацияси расман маълум қилди.
Манбада келтирилишича, Чан Динь Тхинь ҳакамлар учун мажбурий ҳисобланган мавсумолди тестлари доирасида чидамлиликни аниқлашга қаратилган 4 километрга югуриш вақтида ҳушидан кетган.
Ҳакам шифохонага етказилганига қарамай, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.
- Вьетнам футбол федерацияси Чан Динь Тхинь вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради, - дейилади расмий баёнотда.
Чан Динь Тхинь мамлакатнинг энг зўр ҳакамларидан бири ҳисобланар эди. У шу йил ҳакамлар учун танловда иккинчи ўринга лойиқ топилиб, “Кумуш ҳуштак - 2025” совринига эга чиққанди.
Фикрлар