ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди
ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди.
Абдуқодир Ҳусанов билан танишинг — Ўзбекистоннинг ФИФА Жаҳон чемпионати сари йўл олаётган энг ёрқин футбол юлдузларидан бири.
2025 йил январь ойида у “Манчестер Сити” сафига қўшилди ва Англия Премьер-лигасида майдонга тушган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди.
Ўтган ёзда Ҳусанов клуби билан АҚШда илк бор ўтказилган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Энди эса уни янада катта синов кутмоқда.
2026 йилда Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та жамоа иштирокида ўтказилади. Янги формат кўплаб футбол мамлакатлари учун яхши имконият яратди ва Ўзбекистон илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳусановнинг терма жамоадаги ютуқлари ҳам эътиборга молик: у Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Осиё кубогини қўлга киритган, U-20 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалгача етиб борган. Эндиликда эса у дунё футболининг энг нуфузли саҳнасида янги тарих ёзишга интилмоқда", — дейилади ФИФА Instagram саҳифасида.

Фикрлар