ФИФА жаҳон чемпионати учун Осиёга "6+2" миқдорида квота ажратди

Австралия ва Янги Зеландия мезбонлик қиладиган аёллар футболидаги энг йирик мусобақа "ЖЧ-2023" учун Осиё қитъасига 6+2 миқдоридаги квота ажратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар бермоқда.

ОФКга аъзо мамлакатлар учун тўғридан-тўғри 6 та йўлланма тақдим этилади. Бироқ Австралия мусобақа мезбони бўлганлиги сабабли ушбу квоталар сони биттага камаяди. Осиёдан 2 та жамоа плей-офф турнирида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

"ЖЧ-2020" квоталари қитъалар бўйича қуйидагича тақсимланган:
 
Осиё - 6+2
 
Африка - 4+2
 
Шимолий Америка - 4+2
 
Жанубий Америка - 3+2
 
Океания - 1+1
 
Европа - 11+1

Плей-офф турнирига йўл олган 10 та жамоа 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда жаҳон чемпионатининг сўнгги 3 та йўлланмаси учун кураш олиб боради. Мазкур баҳслар ҳам Австралия ва Янги Зеландия стадионларида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ФИФА томонидан эълон қилинган сўнгги рейтингга кўра 1 поғона юқорилаб, 1543 очко билан 41-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Fk navbahor
28/12/2020 18:06
Мтж яхши уринда экан айоларимиз