ФИФА "ЖЧ-2022" тақвимини эълон қилди

ФИФА 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учрашувлари саналарини эълон қилди.

Ташкилот расмий сайти тарқатган хабарга кўра, мундиалнинг илк учрашуви 21 ноябрь куни Ал-Хаур шаҳридаги "Ал Бейт" стадионида бўлиб ўтади. Гуруҳ босқич ўйинлари эса 2 декабргача давом этади.

Плей-офф босқичи тақвими:

1/8 финал - 3-6 декабрь

1/4 финал - 9-10 декабрь

Ярим финал - 13-14 декабрь

3-ўрин учун ўйин - 17 декабрь

Финал - 18 декабрь

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!