ФИФА ЖЧ-2026 финалидаги танаффусни жаҳон юлдузлари иштирокидаги шоу учун 30 дақиқагача узайтиради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилда Нью-Джерсида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финал ўйинида таймлар орасидаги танаффус 30 дақиқагача узайтирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «The Telegraph» нашри хабар берди.

Ҳозирги қоидаларга кўра, футболда танаффус 15 дақиқа билан чекланган. ФИФАнинг янги ташаббуси айнан шу меъёрни ўзгартиришни назарда тутади. Сабаб – финал ўйини вақтида Америкадаги машҳур Супербоул услубида катта саҳнавий томоша уюштириш режаси.

Маълумотларга кўра, стадионда 11 дақиқалик йирик мусиқий шоу намойиш этилади. Лойиҳа куратори сифатида Coldplay гуруҳи етакчиси Крис Мартин тайинланган.

«Метлайф» стадиони саҳнасида асосий иштирокчилар сифатида Мадонна, Шакира, BTS ва Жастин Бибер чиқиши кутилмоқда. Шунингдек, концерт дастурига нигериялик қўшиқчи Burna Boy, машҳур дирижёр Густаво Дудамель, мактаб хори PS22 Chorus, шунингдек, болалар учун мўлжалланган «Улица Сезам» ва «Маппет-шоу» лойиҳалари қаҳрамонларининг чиқишлари ҳам киритилган.

Бундан ташқари, финал ўйини бошланишидан тахминан бир ярим соат олдин чемпионатнинг ёпилиш маросими ўтказилади. Унда Робби Уильямс, Николь Шерзингер ва голливуд актёри Том Круз иштирок этиши режалаштирилган.

Тадбир Global Citizen хайрия ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилади. Ундан тушадиган маблағлар болаларнинг таълим ва спортга бўлган имкониятларини кенгайтиришга қаратилган махсус жамғармани қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!