ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон терма жамоаси ва Фабио Каннаваро ҳақида гапирди
ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида собиқ Жаҳон чемпиони, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳақида ўз ижтимоий саҳифаларида пост қолдирди.
"Тарихдаги энг йирик Жаҳон чемпионатида икки нафар собиқ Жаҳон чемпионлари — Фабио Каннаваро ва Дидье Дешам энди мураббий сифатида иштирок этишади.Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасига ўзининг Жаҳон чемпионати тажрибасини улашиб боради. Жамоа тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионатида дебют қилади", - деди Инфантино.
Манба: ЎФА
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор мундиалда иштирок этади.
Фикрлар