ФИФА "Қизилқум"га нисбатан трансфер тақиқини қўйди

Навоийнинг “Қизилқум” клуби чемпионатдаги анчадан бери давом этаётган ғалабасиз сериясидан ташқари яна бир муаммога дуч келди. Эндиликда ушбу жамоага нисбатан трансфер тақиқи жорий қилинди.

“Жорий йилнинг 4 апрель куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Қизилқум” ҳамда унинг Шимолий македониялик собиқ футболчиси Марко Симоновски ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарганди. Унга асосан “Қизилқум” собиқ ўйинчиси олдидаги молиявий мажбуриятни 45 кун муддат ичида бартараф этиши лозим эди.

ФИФА “Қизилқум” белгиланган муддат ичида бу масалани бажармади деб ҳисоблади ҳамда клубга нисбатан трансфер тақиқи белгилади”, - дейилади ЎзПФЛнинг расмий хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!