ФИФА Россия масаласида WADA билан алоқага чиқди
ФИФА Россия терма жамоасининг халқаро мусобақалардан, жумладан ЖЧ-2022 дан ҳам четлатилгани борасида чиқарилган қарор масаласида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) билан боғланмоқчи.
“ФИФА WADA ижроқўмининг бугунги қарорига эътибор қаратди. ФИФА футбол масаласида чиқарилган қарорга ойдинлик киритиш масаласида WADA ҳамда ASOIF (Халқаро ёзги Олимпия спорт федерациялари ассоциацияси) билан алоқада бўлиб турибди”, - дейилади ташкилот берган хабарда.
Фикрлар