
ФИФА собиқ ҳаками "Атлетико" - "Реал" учрашувидаги яна бир баҳсли вазиятга изоҳ берди
ФИФА собиқ ҳаками Эдуардо Итурральде Гонсалес УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Атлетико" - "Реал" баҳсидаги яна бир баҳсли вазият борасида фикр билдирди.
1:0 ҳисоби қайд этилган учрашув илк баҳсдаги натижа сабабли (1:2) пенальтилар сериясигача борди ва унда "Реал" 4:2 ҳисобида зафар қучди.
"Агар тўп қўлга теккан бўлса ҳам бундай вазиятда пенальти берилмайди. Бу қўлнинг табиий ҳолати", - деди Иттуральде.
Эслатиб ўтамиз, 20-дақиқада Винисиуснинг узатмасидан сўнг тўп Жулиано Симеоненинг қўлига тегди. Учрашув бош ҳаками Шимон Марциняк ушбу эпизод учун пенальти белгиламади.
Фикрлар