ФИФА терма жамоалар рейтингини янгилади
ФИФА томонидан миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, айни пайтда Испания терма жамоаси дунёнинг энг кучли жамоаси сифатида рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонада Аргентина жойлашган бўлса, Франция учинчи ўринни банд этган.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу рейтингда 52-поғонадан ўрин олди.
Маълумот учун, “Оқ бўрилар” Осиё қитъаси терма жамоалари орасида 5-ўринда қайд этилган. Фабио Каннаваро шогирдлари 22 январдан 2 февралга қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Йиғинга асосан маҳаллий ва ёш футболчилар жалб этилади.



Фикрлар