ФИФА терма жамоаларнинг рейтингини янгиланди. Ўзбекистоннинг ўрни ўзгардими?
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Жаҳон чемпионати старт олган кунда миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Янгиланган рейтингда амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина биринчи ўринни сақлаб қолди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса 50-ўринини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Топ-10 қуйидагича кўриниш олди:
1. Аргентина — 1877,27 очко
2. Испания — 1874,71
3. Франция — 1870,70
4. Англия — 1828,02
5. Португалия — 1767,85
6. Бразилия — 1765,86
7. Марокаш — 1755,10
8. Нидерландия — 1753,57
9. Бельгия — 1742,24
10. Германия — 1742,24
Бугун, 11 июнь куни АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтадиган Жаҳон чемпионатига старт берилади.
Мусобақанинг финал баҳси 19 июль куни бўлиб ўтади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Фикрлар