ФИФА йилнинг энг яхши мураббийи номзодларини эълон қилди
Ads

ФИФА "Thе Best" соврини учун номзод мураббийларни эълон қилди.

3 та мураббий якуний номзодлар рўйҳатидан жой олди: Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Юрген Клопп ("Ливерпуль") ва Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм").

Гвардиола АПЛда ғолиб бўлди ва яна 2 та кубокни қўлга киритди, Клопп ЧЛ ғолибига айланиш билан бирга, АПЛда иккинчи ўринни эгаллади, Почеттино ЧЛ финалига қадар етиб борди ва АПЛда учинчи ўринни эгаллади.

Бунгача номзодлар орасида: Жамель Бельмади (Алжир терма жамоаси), Дидье Дешам (Франция терма жамоаси), Марсело Гальярдо ("Ривер Плейт"), Рикардо Гарека (Перу терма жамоаси),Фернанду Сантуш (Португалия терма жамоаси), Эрик тен Хаг ("Аякс") ва Тите (Бразилия терма жамоаси).

Соврин 2018 йилнинг июль оидан 2019 йилнинг июль ойигача бўлган натижаларга қараб берилади.

ФИФА ушбу совринни, 23 сентябрь куни Миландаги "Ла Скала" опера тетрида топширади.