Фигу: "Бу мавсум "Реал" учун муваффақиятсиз бўлди"
Мадриднинг "Реал" жамоаси собиқ футболчиси Луиш Фигу жорий мавсум ҳақида ўз фикрини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, "қаймоқранглилар" бу мавсумни муваффақиятсиз ўтказган. Жамоа Чемпионлар лигасида "Бавария"га чорак финалда ютқазиб, мусобақани тарк этган. Испания Кубогида эса 1/8 финал босқичида "Альбасете"га мағлуб бўлиб чиқиб кетган.
Ла Лигада чемпионлик учун кураш ҳам қийин бўлиб турибди, чунки жамоа "Барселона"дан 9 очкога орқада қолмоқда, мусобақа якунига 7 тур қолган.
"Бу мавсумни "Реал" учун муваффақиятсиз деб тан олиш керак. Бундай клубда ҳар қандай мавсум, агар титуллар қўлга киритилмаса, омадсиз ҳисобланади. Кубоклар йўқлиги – клубда нимадир тўғри ишламаётганини кўрсатади", — деди Фигу.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" келаси ўйинини Испания чемпионати доирасида "Алавес"га қарши ўтказади.
Фикрлар