Фил Фоден фаолияти бўйича якуний қарорга келди
Фил Фоден “Манчестер Сити”нинг энг етакчи ўйинчиларидан ҳисобланади. Жамоанинг муваффақияти кўп жиҳатдан ҳужумкор футболчининг ҳаракатларига боғлиқ.
Манчестерликлар истеъдодли чарм тўп устасини ўз сафида узоқроқ олиб қолиш учун музокараларни бошлаб юборди.
Журналист Экрем Конурнинг маълум қилишича, Фил Фоденнинг ўзи ҳам фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича якуний қарорга келиб бўлган. У клубда қолишга қарши эмас.
Манбага кўра, томонлар музокараларда ҳамкорлик бўйича бир тўхтамга кела олса, янги шартнома 2029 йилнинг ярмигача имзолади.
Фил Фоден клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. 23 ёшли футболчи “шаҳарликлар” билан бирга 16 та совринни қўлга киритган.
Фикрлар