Филиппе Коутиньо ариза ёзди

"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жамоада қолмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчи Мюнхенда қолишни истамоқда. Коутиньо "Бавария"да доимий тарзда майдонга тушмоқда. Шу боис футболчи клубдаги ўрнидан қониқмоқда.

Шунингдек, "Бавария" тез орада футболчининг трансферини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Коутиньонинг трансфери ҳозирда "Барселона"га тегишли ва "Бавария"да ижара асосида тўп тепмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!