Финал. Ўзбекистон - Саудия Арабистони: Учрашувдан матнли трансляция
Вазиятлардан онлайн хабардор бўлиш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
Ассалому алайкум, муҳтарам футболсевар дўстлар!
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги финали, Ўзбекистон - Саудия Арабистони беллашуви бошланди. Қуйида мазкур ўйиндан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.
Эътиборингиз учун раҳмат, азиз мухлислар!
90+5. Учрашув якунланди. "Саҳро лочинлари" "оқ бўрилар"дан устун келди.
90+4. Рақиб футболчилари барча эшикларни ёпиб қўяпти.
90+3. Сўнгги сонияларни олдинги чизиқда ўтказяпмиз. Аммо фойда бўлмаяпти.
90+2. Жарима майдонига оширилган тўпни Норчаев дарвозага йўллай олмади. Турдалиевнинг уриниши эса, анча ноаниқ кетди.
- Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.
- Жасур Жалолиддинов ўз ўрнини Турдалиевга бўшатиб берди.
- Жарима майдонига катта куч билан оширилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.
- Ҳар икки жамоа етакчилари майдонга нарса улоқтираётган мухлисларни тинчлантиришга ҳаракат қиляпти.
- Майдон чизиғи яқинида ётган футболчини майдонда чиқаришга ҳаракат қилган Жиянов саудиялик футболчидан зарба қабул қилиб олди. Майдонда даҳанаки жанг кетмоқда.
- Стандартдан жарима майдонига оширилган тўпни саудиялик ҳимоячилар узоқлаштирди.
- Жасур Жалолиддинов ҳакамга эътироз учун сариқ карточка олди.
- Гол ура олмаётган футболчиларимиз асабийлашмоқда. Рақиб эса, асабга тегишни давом эттиряпти.
- Тўп Норчаевнинг қўлига тегди, демоқда ҳакам. Такрорий лавҳа унинг ҳақлинини кўрсатди.
- Тўп назорати бўйича мутлақо тенглик. 50/50.
- Жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон муштлари билар уриб юборди.
- Ҳужумларни давом эттиряпмиз.
- Айман Яҳё майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак, шифокорлар яна замбил билан чиқиб келди.
- Кападзе сўнгги чорани қўллади. Жўрақўзиев ва Файзуллаев Холматов ҳамда Эркиновни алмаштирди.
- Ал-Гамди майдонда ётибди. Шифокорлар уни махсус замбилда майдон ташқарисига олиб чиқди.
- Такрорий лавҳалар ҳимоячиларимизнинг сунъий офсайд яратишда хато қилганини кўрсатди.
- ГОЛ! Саудияликлар орадаги фарқни оширди.
Ал-Бурайкан ўткир бурчакдан зарба бериб, дарвозани ишғол этди.
- Рақиб жарима майдони ичида пала-партиш вазият. Бироқ Муҳаммадқодир зарба бера олмади.
- Жиянов қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Стандарт вазиятга эгамиз.
- Видеотакрорларни кўрган ҳакам ўз қарорида қолди.
- ЙЎҚ! Руслан воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган экан. Ҳакам голни инобатга олмади.
- ГОООООООЛЛЛЛЛЛ! Жиянов тўпни дарвозага "михлаб қўйди!"
- Ҳожимат икки рақибини алдади, аммо пас беришга кечикди. Рақиблар уни зарарсизлантирди.
- Ҳамралиев ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- Ҳамад Ал-Ями Жияновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантирилди.
- Футболчилар бироз асабийлашиб кетди. Ҳиссиётларга берилиш керак эмас.
- Қанақа жарима??? Эркинов тўпни қоида бузишсиз олиб қўйди, аммо ҳакам...
- Захирадан ўйинга қўшилган Жиянов чап қанотни жонлантириб юборди.
- "Саҳро лочинлари" деярли ҳужум уюштирмай қўйди. Шу темпда давом этиш лозим, йигитлар!
- Супер зарба! Жасур Жалолиддиновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- Ташаббус тўлиқлигича вакилларимиз томонга ўтди.
- Яхши комбинация ва жарима майдонига пас. Аммо тўпни дарвозага йўллайдиган ҳужумчи топилмади.
- Эркиновнинг узатмасидан сўнг Норчаев тўпга ета олмади.
- Рефери Саудия Арабистони бош мураббийи Саад Ал-Шеҳрини сариқ карточка билан жазолади.
- Бўриев марказда қоида бузди. Ҳайрият, рефери оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- Назорат аста-секинлик билан вакилларимга қайтмоқда. Саудия қарши ҳужумда ўз имкониятини кутяпти.
- Абдумажидов ва Жиянов ўйинга қўшилди. Улар Ҳошимов ҳамда Мирсаидовни алмаштирди.
- Жасурга қарши персонал ҳаракат қилишяпти. Унга осон бўлмаслиги аниқ эди.
- Пас беришни пайсалга солган Жалолиддинов тўпни охир-оқибат олдириб қўйди.
- Вакилларимизда аниқ ўйин услуби кўринмаяпти.
- Ал-Эйса икки футболчимизни "ечиб кетди". Уни қўполлик эвазига тўхтатишди.
- Мирсаидов огоҳлантирилди. Ал-Гамди майдонда ётибди.
- Ҳаводаги тўп учун курашда Норчаев имкониятни бой берди.
- Гол ўтказиб юборган вакилларимиз рақибни тўпсиз қолдиришга ҳаракат қиляпти.
- ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди.
Рақиб футболчиси узоқ масофадан дарвозамизни ишғол этди.
- Биринчисида бўлганидек, иккинчи 45 дақиқаликда ҳам рақиб футболчилари тўп назоратини қўлга олишни бошлади.
- Иккинчи таймга старт берилди!
- Футбочлилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
45+6. Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!
45+5. Назаров яна бир марта қўпол хатога йўл қўйди. Ҳайрият, дарвозабонимиз ўз устидан ошириб йўлланган зарбани қайтара олди.
45+4. Қўшимча дақиқаларда кичик тўхталишлар бўлгани учун ўйин ҳамон давом этмоқда.
45+3. Марказда Саидазаматга нисбатан қоида бузган Айман Яҳё огоҳлантирилди.
45+2. Саудиялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
45+1. Мирсаидовнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
- Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.
- Ҳакамга эътироз билдирган Кападзе мураббийлари штаби аъзоси сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Рефери бизнинг фойдамизга қарор чиқаган бўлса, нима керак шу?!
- ҲА! Пенальти бекор қилинди. Тўп учун курашган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда экан.
- Рефери вазиятни ўз кўзлари билан кўриш учун майдон четига йўл олди. Катта эҳтимол билан пенальти бекор қилинади.
- Эҳтимолий офсайд текшириляпти.
- ВАР ҳам вазитятни ўрганмоқда.
- Жалолиддинов бошчилигидаги футболчиларимиз ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда.
- Алибек Давронов жарима майдони ичида қўполлик ишлатди. Ҳакам пенальти белгилади.
- Назаров тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйди. Уйғониш керак, йигитлар!
- Футболчиларимиз прессингда яхши ишлаяпти.
- Давронов "корпус" билан жуда яхши ҳаракат қилди. Жуда яхши.
- Кападзе шогирдлари темпни оширмоқда. Рақиб ҳам саросимага туша бошлади.
- Олис масофадан берилган зарбани Назаров қайтарди.
- Эркинов??? Ҳожимат деярли бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Афсус...
- Тўп марказда деярли турмаяпти.
- Холматовнинг олис масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Яхши!
- Тўп назорати футболчиларимизда. Рақиб енгил прессинг қўллаяпти.
- Норчаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- Жасурнинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон муштлари билан уриб, жарима майдонидан узоқлаштирди.
- Бурчак зарбасига эгамиз. Тўп ёнида Жалолиддинов.
- Жарима майдонимиз ичида саросимали вазият. Ҳайрият, сўнгги паллада ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этди.
- Чап қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилган Эркинов тўпни йўқотди.
- Саудияликлар стандарт вазиятга эга бўлди. Бу ердан жарима майдонига тўпни ошириш мумкин.
- Жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячиларимиз узоқлаштирди.
- Рақиб футболчилари ҳам фаолликни оширяпти. Назаров бироз ҳаяжонлана бошлади.
- Кападзе шогирдлари прессинг уюштиришни давом эттирмоқда.
- Дастлабки 15 дақиқада гол урилмади. Энди темп нисбатан пастласа керак.
- Ҳозирча паслар бўйича устунлик вакилларимиз томонда. Назорат ҳам бизда!
- Ўнг қанотда яхши ҳужум уюштирдик. Аммо жарима майдонига оширилган тўпни рақиб узоқлаштирди.
- Ҳакам бугун яккакурашга қўйиб беради, чоғи. Елкама-елка курашлар кўп бўляпти.
- Темп бироз пасайди. Футболчилар бироз секинлашди.
- Вакилларимизда олдиндан ўйланган комбинациялар борлиги яққол сезилиб турибди.
- Энди саудиялик футболчи майдонда ётибди. Рефери Эркиновни оғзаки огоҳлантирди.
- Шифокорлар майдонга тушиб, Ҳусаинга тиббий ёрдам кўрсатди. Жиддий қўполликни ҳакамдан бошқа ҳамма кўрди.
- Норчаев майдонда ётибди. Ҳакам вазиятга эътибор ҳам бермади...
- Саудияликларнинг режасида тезкор борлиги аниқ. Улар кўпчилик бўлиб олдинга ташланмоқда.
- Спринтерлик баҳсида Ҳошимов рақибига енгилди. Ҳечқиси йўқ! Кейинги сафар яхшироқ ҳаракат қиламиз.
- Катта тезлик олган рақиб футболчисини Бўриев устаомонлик билан тўхтатди. Яшавор!
- Рақиб илк сониялардан фаоллик намойиш этди. Аммо ҳужум зарба билан якунлангани йўқ.
- Ўйин бошланди!
18:57. Ҳар икки жамоа сардорлари ҳакамлар иштирокида баҳсни ким бошлаши борасида келишиб олди. Старт учун барчаси тайёр.
18:55. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясинг янграмоқда. Уни барчамиз биргаликда куйламиз!
18:54. Саудия Арабистони давлат мадҳияси янгради!
18:53. Футболчилар майдонга тушиб келди. Баҳс бир неча дақиқа ичида старт олади.

Изоҳлар (0)