Финалда

"Ювентус" Италия кубогининг финалидан ўрин олган "Наполи"га қарши баҳс учун қайдномани эълон қилди.

"Милан"га қарши кечган ярим финалнинг жавоб учрашувида жамоага ёрдам беролмаган Жоржо Кьеллини, Мерих Демирал, Аарон Рэмзи ва Гонсало Игуаин таркибга қайтган.

Шунга қарамай, юқорида келтирилган тўрттала футболчи ҳам жароҳатларидан тўлиқ соғаймаган ва катта эҳтимол билан бугунги баҳсда ҳам майдонга тушмайди.

Туринликларнинг чемпионлик беллашувида қатнашиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати билан танишинг!

Дарвозабонлар: Шесни, Пинсольо, Буффон;

Ҳимоячилар: Демирал, Кьеллини, Де Шильо, де Лигт, Алекс Сандро, Данило, Бонуччи, Ругани;

Ярим ҳимоячилар: Рэмзи, Пьянич, Хедира, Матюиди, Рабьо, Бентанкур, Мураторе;

Ҳужумчилар: Роналду, Дибала, Дуглас Коста, Игуаин, Куадрадо, Бернардески, Оливьери, Вриони, Занимакья.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)