Финални бой берган “Сити” келаси мавсум учун супертўпурар оляпти

УЕФА Чемпионлар лигасининг финалида “Челчи” дарвозасига атиги битта зарба йўллаган “Манчестер Сити” ёзда ҳужум чизиғини сезиларли даражада кучайтиришга бел боғлади.

Хосеп Гвардиола жамоасига кўп гол ура оладиган тўупрар керак. “Шаҳарликлар” марказий ҳужумчи вазифасига “Тоттенхэм” вакили Ҳарри Кейн олиб келмоқчи. Аслида лондонликлар бу ҳужумчи учун катта сумма талаб қилмоқда. Бироқ, уларнинг “Сити” ҳужумчиси Габриэл Жезусга жиддий қизиқаётгани рокировка имкониятини оширмоқда.

“Манчестер Сити” раҳбарлари Ҳарри Кейн Учун “Тоттенхэм”га Жезусни жўнатишга тайёр. Бундан ташқари манкунианлар 70 миллион фунт миқдорида маблағ ҳам тўлайди.

Ҳарри Кейннинг ўзи нуфузли совринлар учун курашадиган қудратли жамоада тўп тепишни орзу қилмоқда. Бу “Тоттенхэм”дан кетиш истаги ҳақида клуб хўжайинларини ҳам огоҳлантириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!