“Фиорентина” ҳужумчисиз ўйнайдими?
Ads

 

“Фиорентина” ҳужумчиси Мауро Сарате яқин орада бошқа чемпионатга кўчиб ўтиши мумкин. Италияда муваффақиятли тўп сура олмаётган футболчига Бундеслиганинг “Вольфсбург” ва АПЛнинг “Уотфорд” жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ Италия клуби бу футболчининг кетишига рухсат бермаяпти. Чунки жамоа таркибидаги яна бир ҳужумчи Никола Калинич Хитой чемпионатига ўтиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Сарате “А” серияда еттита учрашувда майдонга тушди ва иккита гол уришга эришди.

SPORTS.uz