Фирмино: Бу биз учун жуда қаттиқ зарба бўлди
Ads

Бразилия терма жамоаси форварди Роберто Фирмино кеча ЖЧ-2018 чорак финалида Бельгияга (2:1) қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу биз учун жуда қаттиқ зарба бўлди. Нималар содир бўлганини тушунишга ҳалиям қийналяпмиз. Қандай хатога йўл қўйганимизни тушунмаяпмиз. Бу саволларга ҳозирча ўзимда жавоб топа олмаяпман. Балким эртага ёки ундан кейинроқ тушунармиз”, - дейди Фирмино.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “пентакампионлар”нинг бошқа бир аъзоси Виллиан мағлубият учун мухлислардан кечирим сўраган эди.