Фирмино Лондонга кўчиб ўтиши мумкин!
Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби ҳужумчиси Роберто Фирмино жамоадан норози. Бразилиялик форвард Саудия чемпионатини тарк этиб, Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин, деб хабар беради "talkSPORT" нашри.
32 ёшли футболчининг хизматларига "Фулхэм" қизиқиш билдирмоқда. Лондон жамоаси у футболчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади. Фирмино аввал Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси сафида саккиз йил тўп сурган.
Бразилиялик футболчи мерсисайдликлар сафида 362 та ўйин ўтказиб, 111 та гол урган ва шерикларига 79 та голли узатма берган. "Transfermarkt" портали Роберто Фирминони 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар