Ads

"Фламенго" хужумчиси Бруно Энрике Либертадорес Кубоги чорак финалида "Интернасьонал"(2:0)га қарши ўйинда юқори тезлигини кўрсатди.

Учрашувда "дубль" қайд этган форвард соатига 38 км тезликда югурди. Бу ҳақида ФИФА ўзининг расмий "Twitter" саҳифасида эълон қилди.

Бунгача, 2014 йилги ЖЧда голландиялик Арьен Роббен қайди этган натижа энг яхшиси бўлиб турган эди.

Ушбу мундиалда Роббен соатига 37 км тезликда югурган.

Маълумотларга қараганда, "Реал" футболчиси Гарет Бэйл соатига 36,9 км тезликда югура олган. ПСЖ хужучиси Килиан Мбаппе эса соатига 36 км тезликни намойиш этган.