Флик “Барса”дан бу футболчини сотмасликни талаб қилди

“Барселона” раҳбарияти молиявий ҳолатни юмшатиш учун ёзги трансферлар вақтида қимматбаҳо ўйинчилардан бири Рональд Араухони сотиб юборишни режалаштираётган эди.

Каталония клубининг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик уругвайлик ҳимоячининг трансферини блоклади.

Sport.es сайтининг ёзишича, германиялик мутахассис Араухога ўз лойиҳасида муҳим вазифаларни юкламоқчи.

Флик талабидан кейин клуб раҳбарияти Араухо билан янги шартнома борасидаги музокараларни қайта тиклади.

Бу футболчига “Бавария”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”дан жиддий чорловлар бўлаётгани боис, клуб мутасаддилари трансферга тайёргарлик кўраётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!