Флик «Барселона» ҳимоячиси ҳақида: «Унга ишонч етишмаяпти»
«Барселона» мураббийи Флик Алехандро Бальде ҳали ўз ўйини ва жамоа услуби учун етарли ишончга эга эмаслигини айтди.
«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик жамоа ҳимоячиси Алехандро Бальденинг асосий таркиб футболчиси сифатида майдонга тушишига нима тўсқинлик қилаётгани ҳақида гапирди.
«Бальдега келсак, эҳтимол, ҳозир унга ўз ўйини ва биз қураётган футбол услуби учун зарур бўлган ишонч етишмаётгандир. У бу ишончни қайта тиклаши керак», — дея Фликнинг сўзларини AS нашри келтирди.
Аввалроқ каталонияликлар таркибидаги муаммолар сабабли ҳимоячи яқинлашиб келаётган учрашувда жорий мавсум илк бор асосий таркибда майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
23 ёшли Бальде жорий мавсумда «Барселона» сафида учта учрашувда иштирок этди. У ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Изоҳлар (0)