Флик "Барселона" учун янги ҳимоячини танлади
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоага янги марказий ҳимоячи олиш масаласида ўз танловини аниқлаб олди.
Goal нашри Gigantes эфирига таяниб хабар беришича, мутахассисга «РБ Лейпциг» таркибида тўп сураётган Кастелло Люкеба манзур келган.
Шу билан бирга, 23 ёшли француз ҳимоячисини олиш осон кечмаслиги таъкидланмоқда. Сабаби, «РБ Лейпциг» ёзги трансфер ойнасида бир қатор муҳим футболчиларини йўқотди ва клуб қолган етакчиларини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Кастелло Люкебанинг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «РБ Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар