Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Флик де Йонгни ҳимоя марказида ўйнатиш қарорига изоҳ берди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Барселона»да жароҳатлар сабаб Френки де Йонг марказий ҳимоячида ўйнаб, «Алавес» устидан 6:1 ҳисобида йирик ғалаба қозонди.

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа таркибидаги мажбурий ўзгаришлар ҳақида гапирди. Испания чемпионатининг «Алавес»га қарши кечаги учрашувида одатда ярим ҳимояда тўп тепадиган Френки де Йонг ҳимоя марказида майдонга тушди. Немис мутахассиси бу ҳолатни фавқулодда вазият билан изоҳлади.

«Бизда фавқулодда вазият юзага келди ва Френки де Йонг марказий ҳимоячи сифатида ўйнашга тайёрлигини билдирди. У ўз вазифасини аъло даражада бажарди. Унинг ўйинидан жуда мамнунман», — дея Фликнинг сўзларини футбол инсайдери Фабрицио Романо ўзининг Telegram-каналида келтирди.

«Барселона» ҳозирда Эрик Гарсия, Андреас Кристенсен ва Жюль Кунде жароҳатлари сабабли ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келмоқда. «Алавес»га қарши учрашувда каталонияликлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ