Флик Фатининг машғулотлардаги ҳаракатларидан мамнун

  • 11 Apr 17:18
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган "Леганес" - "Барселона" беллашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Бош мураббий журналистларнинг мазкур баҳсда Ансу Фатининг майдонга тушиши ҳақидаги саволига шундай жавоб берди:

- Бу ҳақда ҳозир аниқ бир нарса айта олмайман. Ансу ўйинни асосий таркибда бошлаши ёки захирадан қачон тушиши номаълум. Фақат шуни таъкидлай оламанки, у ҳозирда жуда юқори даражада машғулотлар ўтказмоқда. Биз ундан айнан шуни кутаётган эдик, - деди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Фати 2025 йилда фақатгина 2 та беллашувда захирадан майдонга тушди.

Comments

You must be logged in to commet!