Флик: Менга фақат мана шу форвард керак, бошқасини тиқиштирманг!
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” янги мавсум олдидан таркибини кучайтириш устида ишлашни давом эттирмоқда.
Каталония грандининг устувор мақсади ҳамон Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес бўлиб қолмоқда.
Журналист Жерар Ромеронинг маълумотларига кўра, “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасида Виктор Осимхен, Душан Влахович ёки Лаутаро Мартинесни кўришни истамаяпти, унга фақат Альварес кераклигини таъкидламоқда.
Агар “матрасчилар” юлдузининг трансфери амалга ошмаса, немис мутахассиси клуб раҳбариятидан бошқа юлдуз ҳужумчини сўрамайди.
Яқин вақт ичида Ферран Торрес “Барселона”ни тарк этади, уни ПСЖ ўз сафига қўшиш арафасида турибди. Шунингдек, ўтган мавсум якунида Роберт Левандовски ҳам жамоа билан хайрлашган.

Фикрлар