Флик олти футболчини “Барса” таркибидан чиқарди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германиялик бош мураббий Ханс Дитер Флик трансферлар сабаб “Барселона”нинг олти футболчисини умумий гуруҳдан чиқарди.

Ҳужумкор футболчи Руни Бардгджи тиззасидан жиддий жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Шу сабабли футболчи ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этмайди.

Mundo Deportivo хабар беришича, Ханс-Дитер Флик клубдан кетиши кутилаётган бошқа футболчилар билан ҳам шундай вазият такрорланишидан хавотирда. “Барселона”нинг немис мураббийи олти футболчини умумий гуруҳдаги машғулотлардан ажратди.

Марк Касадо, Эктор Форт, Хофре Торрентс, Томми Маркес, Тони Фернандес ва Гилье Фернандес умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмайдиган футболчилар рўйхатига киритилди.

Флик футболчилардан бирортаси жароҳат олиб, “Барселона”ни тарк эта олмай қолишини истамайди. Бу ҳолат клубнинг трансфер бозоридаги режаларига таъсир қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!