Флик Рафиньяни ўрнини босишга олтита вариант топиб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Диас жароҳати сабабли Бразилия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этди.

Клуб табибларининг дастлабки хулосасига кўра, футболчининг жароҳати жиддий эмас. Шу боис у яқинлашиб келаётган Ла Лига турида «Хетафе»га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушиши эҳтимолдан холи эмас. Шу билан бирга, мутахассислар фикрича, бош мураббий Ханс-Дитер Флик Рафиньяни октябрь ойидаги муҳим ўйинлар учун асраб қолиши мумкин.

Barca Universal нашри ёзишича, немис мураббийи ҳужум чизиғида Рафинья ўрнини босиши мумкин бўлган бир қатор футболчиларга эга. Хусусан, Габриэль Жезус, Ҳамза Абдулкарим, Энтони Гордон, Дани Ольмо, Фермин Лопес ва Ламин Ямал каби номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Халқаро танаффусга қадар Рафинья Диас «Барселона» сафида саккиз ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва уч бор ҳамжамоаларини голли пас билан таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!