Флик: "Реал"га босим ўтказишимиз керак

  • 1 февраль, 18:35
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Каталонияликлар Ла Лигада учинчи ўринда бормоқда ва "Реал"дан етти очко ортда қолишмоқда.

"Вазият ёмон. Биз жуда кўп очко йўқотдик. Энди ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, "Реал"га босим ўтказишимиз керак. Етти очколик фарқ билан буни қилиш осон эмас, лекин биз курашни давом эттирамиз", – дея "AS" нашри германиялик мутахассиснинг сўзларини келтирди.

2-февраль, якшанба куни "Барселона" Ла Лига доирасида ўз майдонида "Алавес" билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!