Флик январда оладиган биринчи футболчини танлади
Немис мураббий устувор вазифани белгилади. «Барселона» қишки трансфер ойнасида янги марказий ҳимоячи олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Жуан Жезус хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «блауграна» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик январ ойида энг аввало марказни мустаҳкамлашни талаб қилган. Каталония клубининг спорт директори Деку бу масала бўйича ишни бошлаб юборган.
Маълум бўлишича, Андреас Кристенсен олган жароҳат аввал тахмин қилинганидан анча жиддийроқ чиқди. Даниялик ҳимоячи камида икки ойга сафдан чиққани айтилмоқда.
Шу билан бирга, Жерар Мартиннинг ўйин даражаси Фликни қониқтирмаяпти. Шу сабаб мураббий клуб раҳбариятидан янги марказий ҳимоячи олиб келишни сўраган.

Фикрлар