Фликнинг "Бавария"си тарихий рекордни янгилади

“Бавария” кеча Бундеслиганинг 26-турида “Унион”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганидан хабарингиз бор.

OptaFranz нашрининг ёзишича, мюнхенлик футболчилар шу тариқа чемпионатнинг сермаҳсуллик бўйича тарихий рекордини янгилашган. Гап шундаки, “Бавария” Ханс-Дитер Флик қўл остида сўнгги 16 та ўйинда рақиблари дарвозасига 50 та гол уришни уддалади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Флик “Бавария”ни 2019 йилнинг ноябрь ойидан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!