Флорентино Перес ҳам коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкин

"Фламенго" клуби вице-президенти Маурисио Гомес де Матос коронавирус билан касалланди.

Globo Esporte нашрининг маълум қилишича у COVID 19 вирусини юқтириб олган Бразилиядаги 3-одам бўлди. 

Таъкидлаш керакки, Матос март ойида Мадридга келган ва "Реал"нинг машғулотлар базасида клуб президенти Флорентино Перес билан учрашган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Реал"нинг барча аъзолари карантинга олинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)