Флорентино Перес ўз одатига қарши иш қилмоқчи

"Реал" президенти Флорентино Перес жамоа етакчиларини қўйиб юбориш ниятида эмас.

"Дэйли мейл" нашрининг маълум қилишича, клуб президенти ҳимоячи Серхио Рамос ҳамда ярим ҳимоячи Лука Модрични клубда олиб қолмоқчи ва уларга шартнома тайёрламоқда. Қайд этиш жоиз, Рамос 34 ва Модрич 35 ёшда ва табиийки, уларнинг ўйинида бироз пасайиш кузатилмоқда.

73 ёшли олигарх бунгача Икер Касильяс, Рауль Гонсалес каби "Қироллик клуби" афсоналари билан ёши катталиги боис, шартномани узайтирмаган ва мухлислар орасида норозилик келиб чиқишига сабабчи бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!